Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 166-мамлакат билан дипломатик алоқа ўрнатди
Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Лесото ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланиб, Лесото Қироллиги Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 166-мамлакатга айланди.
Фото: “Дунё” АА
2026 йил 27 март куни имзоланган мазкур ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Лесотонинг БМТдаги миссияси раҳбари Матете Нена тасдиқлади.
Имзолаш маросими доирасида бўлиб ўтган суҳбатда халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, айниқса, сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли йўналишларни белгилаб олишга келишилди.
Қайд этилишича, ушбу ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Африка қитъаси давлатлари билан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам ҳисобланади.
2025 йил сентябр ойида Ўзбекистон Палау давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатган бўлиб, у мамлакат Ўзбекистоннинг 165-дипломатик ҳамкорига айланган эди.
Мавзуга оид
14:25 / 27.03.2026
Қуролланиш ёки дипломатия: тартибсиз дунёда давлатлар қандай яшаб қолиши мумкин?
07:40 / 25.03.2026
Дунёда энг кўп миллиардeрлар туғилган шаҳарлар маълум қилинди
08:42 / 13.03.2026
Ню-Йоркдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
18:59 / 04.03.2026