Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ботаника боғи ҳудудида велосипед ва самокатлар ҳаракатланиши тақиқланди
Бу «кўплаб сўровлар» ва хавфсизлик нуқтаи назаридан амалга оширилгани маълум қилинди.
Фото: Ўзбекистон Фанлар академияси
1 апрелдан Тошкент Ботаника боғи ҳудудида барча турдаги велосипед ва самокатлар ҳаракатланиши тақиқланди. Бу ҳақда боғ маъмурияти хабар берди.
«Сизнинг ва яқинларингизнинг хавфсизлиги биз учун ҳар доим устувор вазифадир. Сўнгги вақтларда боғ ҳудудида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш давомида фуқароларнинг йиқилиши ва турли даражадаги тан жароҳатлари олиши билан боғлиқ нохуш ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда», дейилади хабарда.
Шу сабабли, «кўплаб сўровлар ҳамда Илмий кенгашнинг қарорига асосан»: 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ботаника боғи ҳудудида барча турдаги велосипед ва самокатлар ҳаракатланиши тўхтатилиши маълум қилинди.
«Ушбу чора барчамиз учун боғда хавфсиз, тинч ва осуда пиёда сайр қилиш муҳитини яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Табиат гўзаллигидан пиёда сайр қилиб, хотиржам баҳра олишингиз учун барча шароитлар сақлаб қолинади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
07:00 / 24.05.2026
Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиа ва автобус рейслари йўлга қўйилди
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
13:38 / 21.05.2026
Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
13:40 / 20.05.2026