Иқтисодиёт | 21:27 / 31.03.2026
1269
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин сотмаяпти

2026 йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистоннинг экспорти 23 фоиздан кўпроққа камайди ва ташқи савдо салбий сальдоси 4,5 млрд долларга етди. Бу охирги ойларда олтин сотуви амалга оширилмаётгани билан боғлиқ. Қимматбаҳо металл ўтган йилда мамлакат умумий экспортининг учдан бир қисмини ташкил этганди.

Фото: Bloomberg

2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 11,6 млрд долларни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 767 млн долларга ёки 7,1 фоизга кўп.

Бунда экспорт ҳажми 3,54 млрд доллар (-23,4 фоиз), импорт ҳажми эса 8,04 млрд доллар (+29,8 фоиз) бўлди. Ташқи савдо салбий сальдоси эса 4,5 млрд доллардан ошди.

Экспорт ҳажмининг қисқариши кетма-кет беш ойдан бери олтин сотилмаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Хусусан, 2025 йилда 9,9 млрд долларлик (+32,3 фоиз) олтин сотилганди. Бу умумий экспортнинг 29,3 фоизини ташкил этади. 

Сўнгги йилларда қуйидаги қийматдаги олтин сотуви амалга оширилган:

  • 2019 йил – 4,9 млрд доллар (умумий экспортнинг – 28,2 фоизи);
  • 2020 йил – 5,8 млрд доллар (38,3 фоиз);
  • 2021 йил – 4,1 млрд доллар (24,7 фоиз);
  • 2022 йил – 4,1 млрд доллар (21,3 фоиз);
  • 2023 йил – 8,1 млрд доллар (32,8 фоиз);
  • 2024 йил – 7,4 млрд доллар (27,8 фоиз).
Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид