Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари IV чоракда 40 фоизга ошди
2025 йилнинг охирги чорагида Ўзбекистонга пул ўтказмалари 5 млрд долларни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39,8 фоиз ўсиш кузатилди. «Пул ўтказмалари миқдорининг сезиларли ўсиши асосан Россия ва Осиё минтақасидан жўнатмаларнинг кўпайиши билан боғлиқ», дейилади Марказий банк ҳисоботида.
Фото: Patrick T. Fallon / Bloomberg
2025 йилнинг IV чорагида меҳнат муҳожирлари томонидан Ўзбекистонга 5 млрд доллар миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39,8 фоиз ўсиш қайд этилди. Бу Марказий банк томонидан эълон қилинган меҳнат бозори шарҳида келтирилади.

Пул ўтказмалари миқдорининг сезиларли ўсиши асосан Россия ва Осиё минтақасидан жўнатилган ўтказмаларнинг кўпайиши билан боғлиқ. Ушбу минтақалардан юборилган ўтказмалар ҳажми IV чоракда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43 ва 39 фоизга ошган.
2025 йилда аҳолининг ташқи мобиллиги ва миграцияси ҳам сезиларли ўсган. Ушбу ўсиш бир томондан пул ўтказмаларининг турли минтақалар кесимида диверсификацияланишида, бошқа томондан эса хорижга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқаролари сонининг сезиларли кўпайишида намоён бўлган (хорижга чиқиб кетган фуқаролар (асосан туризм ва қариндошларни йўқлаш мақсадида) сони 2024 йилга нисбатан 22,2 фоизга ёки 1,4 млн нафарга ўсган).
«Айрим давлатларда макроиқтисодий вазиятнинг барқарорлиги ҳамда даромадларнинг юқори шаклланиши шароитида ушбу давлатларда миграция оқимининг юқори сақланиб қолиши кузатилмоқда. Хусусан, 2025 йилда Корея Республикасидаги Ўзбекистонлик резидентлар сони 2024 йилга нисбатан 4,3 фоизга ўсиб, 98,9 мингтани ташкил этди. Шу билан бирга, Туркия республикасида Ўзбекистон фуқаролари учун берилаётган яшаш рухсатномалари сони ҳамда доимий бўлмаган мигрантлар оқимининг сезиларли ўсиши кузатилди. Сўнгги маълумотларга кўра ушбу давлатда ўзбекистонликлар учун тақдим этилган яшаш рухсатномалари сони 10,7 фоизга ўсиб, 64,1 мингтани, доимий бўлмаган мигрантлар сони эса 18,8 фоизга ўсиб, 13,7 мингтани ташкил этди», дейилади МБ шарҳида.

Мавзуга оид
17:45
Қайси иловалар орқали фоизсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин?
08:04 / 19.03.2026
Валюта операциялари бўйича янги тартиб жорий этилиши мумкин
15:31 / 17.03.2026
Ўзбекистонга юборилаётган пул ўтказмалари. Охирги йилларда динамика қандай ўзгарди?
13:11 / 27.12.2025