Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россия авиакомпаниялари учун асосий халқаро йўналишга айланди
Ёзги мавсумда улар Ўзбекистонга 67 та йўналиш бўйича парвозларни амалга оширади. Бу Хитойга қараганда 10 та, Туркияга қараганда 12 та кўп йўналишдир.
Фото: РИА Новости
Россиянинг «Росавиация» компанияси маълумотларига кўра, 2026 йилги ёзги парвозлар жадвалида мамлакат авиакомпаниялари учун Ўзбекистон асосий халқаро парвоз йўналишига айланди.
Маълум қилинишича, жорий мавсумда улар Ўзбекистонга 67 та йўналиш бўйича парвозларни амалга оширади. Бу Хитойга қараганда 10 та, Туркияга қараганда 12 та кўп йўналишдир.
2022 йилдан бери Россия ҳукумати маълум бир мамлакатга авиаташувлар ҳажми бўйича маълумотларни эълон қилмаяпти, бироқ 2019 йилда Ўзбекистон Россия Федерациясига йўловчи ташиш ҳажми бўйича атиги 9-ўринни эгаллаган. Шу вақтда Россия авиакомпаниялари икки давлат ўртасида 1,24 миллион йўловчи ташиган. Бу Туркия билан йўловчилар оқимидан 9,5 баравар, Хитой билан эса 2,4 баравар кам эди.
Жорий мавсумда Uzbekistan Airways байроқдор авиаташувчиси Россиянинг 19 та шаҳрига, Ўзбекистоннинг энг йирик хусусий авиаташувчиси Centrum Air эса 13 та шаҳрига парвозларни амалга оширмоқда. Ўзбекистоннинг яна бир хусусий авиакомпанияси Qanot Sharq ҳам Москва ва Санкт-Петербургга парвозларни амалга оширмоқда.
Қайд қилинишича, икки давлат ўртасидаги йўловчи оқимининг ўсганини икки томонлама меҳнат миграцияси ва Ўзбекистоннинг ишбилармонлик ва сайёҳлик сафарлари учун жозибадорлиги билан изоҳлаш мумкин. Бундан ташқари, Ғарб давлатлари ҳаво ҳудуди россиялик авиаташувчилар учун ёпилган шароитда Тошкент россияликларнинг АҚШга парвози учун транзит хабларидан бирига айланди. Uzbekistan Airways Нью-Йоркка трансатлантик парвозларни амалга оширадиган Марказий Осиёдаги ягона авиакомпаниядир.
Мавзуга оид
13:21 / 01.04.2026
Қримда ҳарбий самолёт қулаб, 30 киши ҳалок бўлди
20:56 / 31.03.2026
Россия Украинага Донбассдан қўшинларини олиб чиқиш учун икки ой муҳлат берди – Зеленский
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
22:54 / 30.03.2026