Спорт | 09:22
3881
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги учинчи гуруҳдоши ҳам аниқ бўлди

Ўтиш босқичида Ямайка тўсиғидан ўтган Конго ДР энди Ўзбекистон, Португалия ва Колумбия билан бир гуруҳдан жой олади.

31 мартдан 1 апрелга ўтар кечаси ЖЧ-2026 қитъалараро плей-офф босқичида Конго ДР миллий жамоаси Ямайка миллий жамоаси билан қўшимча йўлланма учун майдонга тушди.

Қитаълараро плей-офф.
Конго
ДР – Ямайка 1:0
Гол: Туанзебе 101.
Конго ДР – Мпаси-Нзау, Ван-Биссака, Мбемба, Туанзебе, Масуаку, Элиа, Садики, Моутоуссами, Мбуку, Бакамбу, Висса.

Мексикада бўлиб ўтган учрашув африкаликлар жамоасининг кичик ҳисобдаги устунлиги билан якунланди.

Ўйиндаги ягона голни 101-дақиқада ҳимоячи Аксел Туанзебе урди ва Конго демократик республика жамоасини тарихда иккинчи бор мундиалга олиб чиқди. Африка жамоаси илк бор 1974 йилда ЖЧ саралашидан ўтганди.

Таркибида «Нюкасл» форварди Йоан Висса, «Вилярреал» ҳужумчиси Седрик Бакамбу, «Вест Ҳэм» ҳимоячиси Аарон Ван-Биссака (аввал «Манчестер Юнайтед»да ўйнаган), «Сандерленд» яримҳимоячиси Ноа Садики каби юлдузлари бўлган «леопардлар» жамоаси энди мундиалда Ўзбекистон, Португалия ва Колумбия билан K гуруҳидан жой олади.

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтадиган жаҳон чемпионати 11 июн куни бошланиб, 19 июлда якунланади. Турнирда илк бор 48 жамоа иштирок этади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид