Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича янги вазифаларни белгилади
Ўзбекистонда экологик барқарорликни таъминлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган ишлар янги босқичга чиқмоқда. Давлат раҳбари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бу борадаги устувор вазифаларни белгилади.
Президент Шавкат Мирзиёев кўчат экиш тадбирида иштирок этар экан, мамлакатда сўнгги йилларда кўкаламзорлаштириш ишлари кенг кўламда амалга оширилаётганини таъкидлади. Қайд этилишича, беш йил давомида ҳар йили ўртача 200 миллион туп кўчат экилиб келинмоқда.
Ўтган даврда республика бўйлаб 2 минг гектардан зиёд майдонда юзлаб яшил боғ ва жамоат парклари барпо этилди, шунингдек, юз минглаб гектар ерларда ўрмонзорлар ташкил қилинди. Оролнинг қуриган тубида ҳам кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.
Янги белгиланган вазифаларга кўра, 2030 йилга қадар мамлакатда умумий яшиллик даражасини 30 фоизга, жон бошига тўғри келадиган яшил ҳудудларни эса 10 квадрат метрга етказиш режалаштирилмоқда. Бу мақсадларга эришиш учун қатор ҳудудларда йирик кўкаламзорлаштириш лойиҳалари амалга оширилади.
Жумладан, Сурхондарё вилоятида 10 минг гектар майдонда “яшил макон” барпо этиш, Сирдарёда “яшил девор” яратиш, Қорақалпоғистон, Навоий, Бухоро ва Хоразм вилоятларида катта майдонларда янги ўрмонзорлар ташкил этиш кўзда тутилган.
Шунингдек, ҳудудларда ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш, аҳолининг бу жараёндаги иштирокини кенгайтириш ҳамда ёш мутахассисларни тайёрлашга қаратилган “яшил” техникумлар фаолиятини йўлга қўйиш вазифалари белгиланди.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, ҳар бир экилган кўчат нафақат табиатни муҳофаза қилиш, балки келажак авлодлар учун соғлом муҳит яратишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
20:24 / 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади
17:37 / 08.05.2026
Президент Хотира кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди, фахрийлар ҳолидан хабар олди
18:21 / 07.05.2026
Президент жамоат транспортини агломерация тизими асосида ривожлантиришни буюрди
17:56 / 07.05.2026