Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Техпаспорт”ни ҳар 5 йилда янгилаш талаби киритилди
Ўзбекистонда автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома энди 5 йил муддатга берилади. Бу – 30 март куни имзоланган ҳукумат қарорида кўзда тутилган.
Маълумот учун, амалдаги “техпаспорт”ларда берилган санаси кўрсатилган, лекин амал қилиш муддати кўрсатилмаган.
Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи (ҳозирда 288 400 сўм) деб белгиланган. Ушбу тўлов амал қилиш муддати тугаган гувоҳномани янгилашга нисбатан ҳам татбиқ этиладими, бу ҳақда маълумот берилмади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2024 йил 1 апрелга қадар автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тўлови базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи бўлган. 2024 йил 1 апрелдан эътиборан бу ставка 68 баробаргача оширилган: электромобиллар, мотоцикллар ва тиркамаларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1,5 баробари, қолган барча автотранспорт воситалари учун эса БҲМнинг 6,84 баробари деб белгиланган.
2024 йил 6 майдан бошлаб эса, автотранспорт воситалари, электромобиллар, мотоцикллар ва тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш тўлови аввалги даражасига қайтарилган: БҲМнинг 10 фоизи деб белгиланган. Рўйхатдан ўтказиш тўлови эса (аксарият автомобиллар учун 6,84 БҲМ, электромобил ва мотоцикллар учун 1,5 БҲМ) оширилганича қолган.
Рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўловлар – янги “техпаспорт” ва давлат рақами белгиларини беришни ўз ичига олмайди. “Техпаспорт” учун юқорида айтилганидек 0,7 БҲМ, авторақам учун эса камида 3,5 БҲМ тўлов ундирилади.
Мавзуга оид
17:29 / 09.07.2026
Ҳайдовчилар паспорт ё гувоҳнома кўтариб юриш мажбуриятидан қачон халос бўлади?
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
09:00 / 14.06.2026