Жамият | 19:27 / 05.04.2026
5509
2 дақиқада ўқилади

Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Бош консулхона пул эвазига Туркияда бўлиш ҳужжатларини расмийлаштириш ва мўмай даромадли иш, Америка ва Европа давлатлари визаларини ваъда қилаётган фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга ҳамда айниқса, аёл ва ёлғиз кишиларни расмий рухсатномаси бўлмаган такси хизматларидан фойдаланмасликка чақирган.

Туркия Фото: Kun.uz 

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонликларни қатор хавфсизлик талабларига риоя этишга чақирди.

“Кундалик турмушингизда соғлиқ ва ҳаётингизга зарар етказиши мумкин бўлган шубҳали вазиятлардан узоқда бўлинг. Оммавий йиғин ва намойишларда қатнашишдан сақланинг, шунингдек, одамлар гавжум жойларда ҳушёрликни янада оширинг.

“Қонуний ҳуқуқ ва манфаатларингиз ҳар қандай шаклда бузилса, оғир ёки фавқулодда ҳолатга тушиб қолсангиз зудлик билан маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларига 155 (Полиция) ёки 156 (Жандармерия) қисқа рақамлари орқали, шунингдек, Бош консулхона 24/7 ишонч телефонига мурожаат этинг”, дейилади бош консулхона томонидан.

Шунингдек, бош консулхона пул эвазига Туркияда бўлиш ҳужжатларини расмийлаштириш ва мўмай даромадли иш, шунингдек, Америка ва Европа давлатлари визаларини ваъда қилаётган фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга ҳамда  расмий рухсатномаси бўлмаган такси хизматларидан фойдаланмасликка (айниқса, аёл ва ёлғиз кишилар) чақирган.

Бош консулхона боғланиш учун ишонч телефонини ҳам кўрсатган: +90 212 909 08 04.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид