Жаҳон | 00:18
6683
1 дақиқада ўқилади

Трамп Эронга 48 соатлик ултиматум қўйди

АҚШ президенти Эрондан 6 апрелгача келишув тузишни талаб қилмоқда.  

Фото: Reuters

Эроннинг АҚШ билан келишув тузиши учун 48 соат вақти қолди, деб маълум қилди президент Доналд Трамп. 

«Эсланг, мен келишув тузиш ёки Ҳўрмуз бўғозини очиш учун Эронга ўн кун вақт берганман. Вақт тугамоқда — уларнинг бошига дўзах куни тушишига 48 соат қолди», — деб ёзди Америка президенти Truth Social ижтимоий тармоғида. 

Аввалроқ у «Эрон ҳукумати илтимосига кўра» электр станцияларни вайрон қилиш вақтини 10 кунга чўзиб туришини айтганди

Ўн кунлик муддат 6 апрел куни тугайди. 

Трамп март охирларида Эрон билан музокараларда олдинга силжиш бўлганини маълум қилган, аммо Эрон томони бу иддаони рад этганди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид