Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилнинг биринчи чорагида электр ишлаб чиқариш 7 фоизга ошди
Жорий йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонда жами 23 млрд 317 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 млрд 471 млн кВт⋅соат ёки 7 фоизга кўп.
Фото: picture alliance
2026 йил январ-март ойларида ишлаб чиқарилган электр энергияси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоизга кўп бўлди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Ҳусобот даврида республикада жами 23 млрд 317 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 млрд 471 млн кВт⋅соатга юқори кўрсаткич.
Ушбу даврда истеъмолчиларига 20 млрд 163 млн кВт⋅соат электр энергияси етказиб берилди. Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу давридагига нисбатан 262 млн кВт⋅соатга ёки 1 фоизга кўп.
«Мурожаатлар билан ишлаш бўйича вазирлик штаби тузилиб, тизимли ишлар йўлга қўйилди», дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.
Мавзуга оид
20:32 / 31.03.2026
Хитой қандай қилиб коллектив Ғарбни ўзига қарам қилиб қўйди?
09:07 / 20.03.2026
Ўзбекистонда январ ойида қоғоз саноатида сезиларли ўсиш кузатилди
18:02 / 12.03.2026
Март ойида электр энергияси кунлик истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди
11:13 / 02.03.2026