Фойдали | 19:00 / 07.04.2026
1120
3 дақиқада ўқилади
Реклама

OneTI ёрдамида киберхавфлардан ҳимояланинг

Тизим бизнес ва ҳар қандай ташкилотларга хавфларни олдиндан аниқлаш ҳамда киберҳодисаларнинг олдини олиш имконини беради.

Фото: OneTI

Экспертлари Ўзбекистон киберхавфсизлик соҳасида 20 йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритиб келаётган ONESEC компанияси кибертаҳдидларни разведка қилиш бўйича Threat Intelligence (OneTI) таҳлилий платформасини тақдим этди. Мазкур ечим киберхавфларни мониторинг қилиш, ҳужумларни таҳлил қилиш ва ташкилотларнинг АТ (ахборот технология) инфратузилмасини ҳимоя қилишга мўлжалланган.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 60 000 дан ортиқ кибержиноят қайд этилган. Сўнгги бир неча йил ичида уларнинг сони 10 баробарга ошган, умумий зарар эса 2 трлн сўмга баҳоланмоқда. Кибержиноятчиликнинг ўсиб бориши фонида бизнес рақамли активларни проактив ҳимоя қилишга тобора кўпроқ эҳтиёж сезмоқда.

OneTI платформаси компаниялар таҳдидларни олдиндан аниқлаши ва ҳужумларнинг олдини олиши учун ишлаб чиқилган. Тизим кибертаҳдидлар ҳақидаги маълумотларни турли манбалардан — очиқ каналлар, даркнет, ихтисослашган хизматлар, таҳлилий базалардан тўплайди ва таҳлил қилади, бу эса ҳужумларнинг яхлит манзарасини шакллантириш ҳамда эҳтимолий хавфсизлик инцидентларига тезроқ муносабат билдириш имконини беради.

Платформа имкониятлари қаторига компаниялар бренди остидаги фишинг сайтларини аниқлаш, фирибгарликка оид тўлов реквизитларини топиш, маълумотлар сизиб чиқишини мониторинг қилиш, зарарли файлларни таҳлил қилиш, даркнетдаги фаолликни кузатиш ва заифликлар базалари билан ишлаш киради. Шунингдек, тизим ғараз ниятли шахслар гуруҳлари фаолиятини ва уларнинг ҳужум усулларини таҳлил қилиш имконини ҳам беради.

OneTI таҳдидлар ҳақидаги маълумотларни қайта ишлашни автоматлаштириш ва инцидентларга муносабат билдиришни тезлаштириш имконини беради. Бунинг натижасида компаниялар киберҳужумлар ва молиявий йўқотишлар хавфини камайтирган ҳолда, хавфсизликнинг реактив моделидан проактив моделига ўтишлари мумкин.

Платформа ўзбек тилини қўллаб-қувватлайди, Telegram, SMS ва электрон почта орқали критик ҳодисалар ҳақида тезкор билдиришномалар юборишни кўзда тутади, шунингдек, ONESEC экспертлари томонидан ўқитиш ва қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади.

 

 Телефон рақами: (+998) 88-263-77-00

 Манзил: Тошкент шаҳри, Сеул кўчаси, 4-уй. 

 

 E-mail: [email protected]

 Сайт: https://oneti.uz/uz

 Facebook: https://www.facebook.com/onesec.uzb

 Instagram: https://www.instagram.com/onesec.uz/

 Telegram: https://t.me/onesec

 

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид