Ўзбекистон | 17:04 / 07.04.2026
2042
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорларга мол ва қўй гўштини импорт қилишда субсидия ажратилади

Фото: Shutterstock

«Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, гўшт маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлашга қаратилган қуйидаги йўналишларда давлат бюджетидан вақтинчалик субсидиялар ажратилиши белгиланди:

- 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 августга қадар тадбиркорларга мол ва қўй гўштини импорт қилишда, уларни ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир килограмм гўшт учун 0,8 АҚШ долларидан ошмаган миқдорда;

- 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 31 декабрга қадар хорижий давлатлардан ҳаво транспорти орқали импорт қилинган наслдор қорамол қийматининг 10 фоизи, бироқ ҳар бир бош қорамол учун 4 млн сўмдан ошмаган миқдорда.

Мазкур қарорга мувофиқ субсидиялар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан молиялаштирилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид