Жамият | 14:21 / 08.04.2026
4792
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё ва Жиззахнинг тоғли ҳудудларида қор ёғди

7 апрел куни Қашқадарёнинг тоғли Ғелон ва Майданак қишлоқларида ёмғир қорга айланган. Жиззахнинг Зомин тумани тоғли ҳудудида ҳам қор ёғган. Шунингдек, 8 апрел куни эса Қамчиқ довонида ҳам қор ёғиши кузатилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг Kun.uz'га билдиришича, баҳор ўртасида тоғли ҳудудларда манфий ҳарорат кузатилади. Бу ҳудудларда қор ёғиши табиий ҳолат ҳисобланади.

“Ўзгидромет” 7—9 апрел кунлари Қашқадарё ва Жиззах вилоятларининг тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфидан огоҳлантирганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғисон Республикасининг Беруний туманига сел келгани ҳақида хабар берилганди.

Гулмира Тошниёзова
Тайёрлаган Гулмира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид