Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Ҳўрмуз бўғозидаги миналар жойлашуви схемасини эълон қилди
Эрон Ҳўрмуз бўғозидан ўтаётган кемалар экипажини миналар бўлиши мумкинлиги сабабли ИИҚК ҳарбий-денгиз кучлари билан ҳаракатни мувофиқлаштиришга чақирди.
Фото: Getty images
Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ҳарбий-денгиз кучлари Ҳўрмуз бўғози орқали ўтиш йўналишларини жорий этди.
ИИҚК Форс кўрфази ва Ҳўрмуз бўғозидаги ҳарбий ҳолат, шунингдек, асосий ҳаракат зонасида сузувчи миналарнинг эҳтимолий мавжудлиги туфайли бўғоздан ўтишни режалаштираётган барча кемалар, ИИҚК ҳарбий-денгиз кучлари билан мувофиқлаштирилгандан сўнг, кейинги билдиришномага қадар бўғоздан ўтиш учун муқобил йўналишлардан фойдаланиши кераклигини эълон қилди.
Кириш йўналиши: Ўмон денгизидан Ларк оролининг шимолига, сўнгра Форс кўрфазига йўлни давом эттириш.
Чиқиш йўналиши: Форс кўрфазидан Ларк оролидан жанубга ўтиш ва Ўмон денгизига йўлни давом эттириш.
АҚШ ва Исроил операцияси бошланганидан сўнг, Эрон Ҳўрмуз бўғозини блокадага олганини эълон қилди. Эскалациядан олдин жаҳон нефть, конденсат ва нефть маҳсулотларининг 15-20 фоизи, шунингдек, суюлтирилган табиий газ етказиб беришнинг 30 фоиздан ортиғи шу бўғоз орқали ўтган. Март ойида Буюк Британия, Франция ва Япония каби 30 дан ортиқ давлат бўғоздан хавфсиз ўтишни таъминлашда иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.
8 апрелга ўтар кечаси АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан икки ҳафталик сулҳ эълон қилди. Унинг таъкидлашича, Вашингтон сулҳга рози бўлган, чунки Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини «тўлиқ, зудлик билан ва хавфсиз» очишга тайёрлигини кўрсатган.
Эрон портлар бошқармаси Ҳўрмуз бўғозидан ўтаётган кемалар экипажини миналар бўлиши мумкинлиги сабабли ИИҚК ҳарбий-денгиз кучлари билан ҳаракатни мувофиқлаштиришга чақирди.
Мавзуга оид
21:39 / 09.04.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: Трампни тўхташга мажбур қилган асосий омил нима?
20:59 / 09.04.2026
Эрон ТИВ: Исроилнинг Ливанга ҳужумлари сулҳни бузиш ҳисобланади
19:16 / 09.04.2026
Эронда АҚШ зарбалари бошланганидан бери ҳалок бўлганлар сони маълум қилинди
19:10 / 09.04.2026