Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
2026 йилнинг январ–феврал ойларида қарийб 4 минг нафар ўзбекистонлик таълим олиш мақсадида хорижга сафар қилган бўлиб, энг кўп танланган йўналишлар Россия ва Жанубий Корея бўлиб қолмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида жами 3 964 нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш учун чет элга чиққан. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 минг нафарга ёки 23,6 фоизга камайган.
Таҳлилларга кўра, ўзбекистонликлар ўқиш мақсадида энг кўп қуйидаги давлатларга сафар қилган:
- Россия — 989 нафар;
- Жанубий Корея — 679 нафар;
- Қирғизистон — 639 нафар;
- Туркия — 300 нафар;
- Тожикистон — 276 нафар;
- Хитой — 252 нафар.
Шунингдек, бошқа давлатларга ўқиш учун йўл олганлар сони 829 нафарни ташкил этган.
Мутахассислар таъкидлашича, Россия ва Жанубий Корея таълим сифати, нисбатан қулай шарт-шароитлар ва географик яқинлиги билан ўзбекистонлик ёшлар учун жозибадор йўналиш бўлиб қолмоқда.