Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ: Тошкентдаги Аския бозорида айрим дўконлар фаолияти вақтинча тўхтатилди
Тошкент шаҳридаги Аския деҳқон бозорида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаётгани аниқланиб, айрим дўконлар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик ахборотига кўра, пойтахтдаги қатор бозорлар ва савдо объектларида давлат ёнғин назорати доирасида текширувлар ўтказилган. Назорат тадбирлари чоғида бир нечта ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари қўпол равишда бузилгани маълум бўлган.
Хусусан, Яккасарой туманида жойлашган Аския деҳқон бозорида аниқланган камчиликлар бозорнинг умумий ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермаслигини кўрсатган. Шу сабабли айрим объектлар электр таъминотидан узилиб, иш фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Шунингдек, текширувлар давомида Мирзо Улуғбек туманидаги “Наврўз” деҳқон бозори, Бектемир туманидаги Midstroy servis МЧЖ, “Қўйлиқ” қурилиш бозори, Чилонзор туманидаги Tashkent trade center МЧЖ, “Абу Сахий” бозори ҳамда Учтепа туманидаги “Фарҳод” деҳқон бозорининг айрим ҳудудларида ҳам қоидабузарликлар аниқланган. Ушбу объектларда камчилик кузатилган жойлар электр энергиясидан вақтинча ажратилган.
Бундан ташқари, “Ўрикзор” савдо комплексининг тўққизта блоки ҳам вақтинча электр таъминотисиз қолдирилган.
ФВВ маълумотига кўра, аниқланган барча камчиликлар бартараф этилганидан кейин электр таъминоти қайта тикланади ва объектлар фаолиятини давом эттириши мумкин бўлади.
Вазирлик бу чоралар тадбиркорлар фаолиятини чеклаш учун эмас, балки инсонлар гавжум жойларда хавфсизликни таъминлаш ва эҳтимолий фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида кўрилаётганини таъкидлади.
Мавзуга оид
21:21 / 26.03.2026
Том устидаги тортишув: “Kislorod” турар жой мажмуасидаги қўшимча қурилишдан қўшнилар норози
09:20 / 07.03.2026
Яккасаройда 101 млн сўм олган газ таъминоти соҳаси ходими ушланди
08:13 / 27.02.2026
Яккасаройда дарахтлар ўзбошимчалик билан кесилгани аниқланди
13:38 / 24.01.2026