Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7 млрдлик зарар: Навоийда олтин қазувчилар ушланди
Навоий вилоятида ноқонуний равишда олтин қазиб олиш билан шуғулланган икки ҳолат фош этилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида катта миқдордаги олтин моддалари, кимёвий воситалар ва махсус ускуналар мусодара қилинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар 7 млрд сўмдан ошади.
Фото: Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, давлат захирасидаги ерларда олтин сақловчи рудаларни ноқонуний қазиб олиб, уларни кимёвий қайта ишлаш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Тергов маълумотларига кўра, ушбу гуруҳга Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи 1988 йилда туғилган шахс бошчилик қилган. У Кармана туманидаги паррандачилик хўжалиги биносини ижарага олиб, яширин цех ташкил этган.
Тезкор тадбир давомида 200 кг ярим тайёр олтин, 200 қопда олтин моддаси мавжуд қум ва тошлар, 300 кг кимёвий воситалар, махсус лаборатория жиҳози, газ баллонлари ва бошқа асбоб-ускуналар ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, Навбаҳор туманида аниқланган яна бир ҳолатда маҳаллий МЧЖ раҳбари сохта рухсатнома асосида “Сармишсой” давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида 19 нафар шахсни жалб этган ҳолда олтин қазиб олиш ишларини ташкил этгани маълум бўлди.
Ушбу ҳолат бўйича 6 кг ярим тайёр олтин, 430 тоннадан ортиқ олтин сақловчи рудалар, кимёвий воситалар, юк автомобиллари ва махсус техникалар мусодара қилинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 6,1 млрд сўмлик қазилма бойликлар талон-торож қилинган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, экология ва атроф-муҳитга етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
20:27 / 08.04.2026
Навоийда хусусий боғча тарбиячиси болаларни калтаклади
16:48 / 31.03.2026
Ҳаво сифати ёмонлашганда давлат хизматчилари уйдан ишлашга ўтказилиши мумкин
22:54 / 30.03.2026
Навоийда онлайн қиморга ютқазган йигит қарздан чиқиш учун Россия армиясига ёлланишга қарор қилди
12:30 / 14.03.2026