Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Смартфон ишлашини секинлаштирадиган иловалар айтилди
Фойдаланувчига оид маълумотларни кузатиш ва йиғиш функцияларига эга иловалар смартфон ишлашини секинлаштириши мумкин.
Муаллифларнинг таъкидлашича, замонавий иловалар, айниқса Android платформасида фон режимида ишлай олади, телеметрия маълумотлари ва реклама учун ахборот тўплайди. Бу эса қурилма самарадорлигини пасайтиради ва батарея тезроқ тугашига олиб келади.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, биринчи навбатда ижтимоий тармоқ иловалари ана шундай иловалар қаторига киради. Масалан, Facebook, TikTok, X ва бошқа сервислар фойдаланувчи ҳақида маълумотларни йиғиб, унга мос контентни кўрсатади.
Шунингдек, стриминг иловалари ҳам қурилма ишлаш тезлигига таъсир қилиши мумкин. Масалан, Netflix онлайн-кинотеатри ва Spotify мусиқа хизмати маълумотларни кэшда сақлайди. Хотира етишмаслиги сабабли смартфон секинроқ ишлай бошлайди.
Google Maps, Waze каби навигация дастурлари интернетсиз ҳам ишлай олиши учун маълумотларни кэшда сақлайди.
Об-ҳаво иловалари ҳам ресурсларни сарфлайди. Масалан, Pixel Weather, Weather Underground, Weawow каби сервислар метеомаълумотларни доимий янгилаб туради, интернет-трафикни ишлатади ва батарея қувватини камайтиради.
Мавзуга оид
22:10 / 17.05.2026
Смартфонлар ва интернет туғилиш даражасини пасайтирди – тадқиқот
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
20:35 / 08.02.2026
Смартфонлар бозорининг етакчилари маълум қилинди
22:27 / 01.11.2025