Таълим | 10:02
5520
1 дақиқада ўқилади

Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул тартиби белгиланди

2026–2027 ўқув йили учун мактабларнинг 1-синфига қабул қилиш тартиби тасдиқланди. Янги тартибга кўра, қабул жараёни давлат хизматлари орқали кенг қамровда амалга оширилиб, мактаблар ва ҳудудлар сони сезиларли оширилди.

Фото: Kun.uz

1-синфга қабул қилиш бўйича давлат хизмати орқали амалга ошириладиган туман (шаҳар)лар сони 64 тадан 135 тага, умумий ўрта таълим мактаблари сони эса 1956 тадан 5689 тага етказилган.

Шунингдек, 2026–2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул бўйича давлат хизмати жорий этиладиган туман ва шаҳарлар рўйхати тасдиқланган.

Қабул жараёни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлари портали (my.maktab.uz) орқали амалга оширилади.

Аризалар 2026 йил 20 июндан 31 июлга қадар бириктирилган микроҳудуд доирасида, 1 августдан 31 августгача эса микроҳудуддан ташқари ҳудудлар учун қабул қилинади.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, 1-синфга болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Яъни, 2026–2027 ўқув йили учун 2019 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар мактабга қабул қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид