Спорт | 19:34
1149
1 дақиқада ўқилади

Таэквондочи Ёсинбек Одилов ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Тошкентда ўтаётган мусобақа финалида у Ўмон вакили Довуд Ал-Юсуфийни мағлуб этди.

Фото: Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси

Таэквондо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентда ўтказилаётган жаҳон чемпионатида илк олтин медални қўлга киритди.

-48 кг вазн тоифасидаги Ёсинбек Одилов финалда Ўмон вакили Довуд Ал-Юсуфий билан баҳс олиб борди ва 2:0 (5/1, 11/9) ҳисобида ғалаба қозонди.

Натижада ўзбекистонликларнинг мусобақадаги медаллари сони иккитага етди. Аввалроқ, +78 кг вазн тоифасида Алишер Пак кумуш медални қўлга киритган эди.

Жаҳон чемпионати 17 апрелгача давом этади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид