Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Валдайдаги Путин қароргоҳи атрофида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучайтирилди
Путиннинг Валдайдаги резиденцияси атрофида “Панцирь” мажмуалари ўрнатилган миноралар сони 27 тага етган, шулардан еттитаси 2026 йил март ойида қурилган.
Фото: REUTERS
2026 йил март ойида Россия президенти Владимир Путиннинг Валдайдаги резиденцияси яқинида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ҳисобланган “Панцирь” мажмуалари билан жиҳозланган яна еттита қўшимча минора пайдо бўлди. Шу тариқа, уларнинг умумий сони 27 тага етди. Бу ҳақда 12 апрел, якшанба куни, “Система” лойиҳаси суриштирувчилари хабар қилди.
Лойиҳа журналистлари сунъий йўлдош тасвирларини таҳлил қилиб, барча етти миноранинг қурилиши бир вақтнинг ўзида — 17 март куни бошланган, деган хулосага келган. Улар маълумотига кўра, янги объектларнинг бир қисми аллақачон зенит-ракета мажмуалари билан жиҳозланган.
Таъкидланишича, Валдайдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Москвадаги схемага ўхшаш тарзда жойлаштирилган — улар резиденция атрофида турли радиусга эга бўлган иккита ҳимоя ҳалқасини ҳосил қилади.
Маълумотга кўра, шунингдек, Татаристондаги “Алабуга” махсус иқтисодий зонаси ҳудудида ҳам йирик калибрли пулемётлар ўрнатилган 20 дан ортиқ минора ва “Панцирь” мажмуалари жойлаштирилган бир нечта платформа қурилган.
Журналистлар хабар беришича, айнан шу ерда Эроннинг Shahed дронларининг модификация қилинган версиялари деб ҳисобланадиган “Герань” учувчисиз аппаратлари ишлаб чиқарилади.