Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш соҳаси мутахассисларига халқаро тендерларда иштирок этиш ўргатилади
Ўзбекистонда қурилиш соҳаси бўйича маҳаллий мутахассислар: лойиҳачи, қурувчи ва консултантларни халқаро тендерларда иштирок этишга ўқитиш бўйича тизим яратилиши кутилмоқда. Бу ҳақда 14 апрел кунги селекторда сўз борди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, халқаро молия ташкилотлари билан 20 миллиард доллардан ортиқ инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда, лекин кичик ва ўрта қурувчилар уёқда турсин, ҳатто юқори рейтинг, етарли маблағ ва техникага эга бўлган маҳаллий корхоналаримиз ҳам ушбу бозорга тўлиқ кира олмаяпти. Киргани ҳам субпудратчи бўлиб ишлаяпти.
Мутасаддилар, буюртмачи вазирлик ва идоралар халқаро молия ташкилотлари билан музокараларда қурувчиларимиз имкониятларини кўрсатиб бера олмаётгани, шартнома шартларини белгилашда маҳаллий пудратчилар манфаатларини ҳимоя қилмаётгани, халқаро тендерлар шартларини ўргатмагани учун энг арзон нарх берган корхоналаримиз ҳам тендерда рақобат қила олмаётгани танқид қилинди.
Шу боис, маҳаллий лойиҳачи, қурувчи ва консултантларни халқаро тендерларда иштирок этишга ўқитиш бўйича тизим яратиш вазифаси қўйилди.
Қолаверса, қурувчиларимиз қўшни давлатлардаги халқаро лойиҳаларда бош пудратчи бўлиб қатнаша бошлагани юқори баҳоланди.
Мавзуга оид
09:46 / 11.06.2026
Ноқонуний қурилишлар учун жавобгарлик кучайтирилади
11:56 / 06.06.2026
Қурилишга рухсат олишда бир нечта давлат хизматлари бирлаштирилади
11:33 / 06.06.2026
Ўзбекистонда лойиҳалаш ва қурилишни параллел олиб бориш амалиёти ўзгаради
22:34 / 05.06.2026