Ўзбекистон | 11:11
10211
1 дақиқада ўқилади

Фото: Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги кучли шамол оқибатлари

14 апрел куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида кучли шамол ва айрим жойларда чанг бўронлари кузатилди. Бинолар томи кўчиб тушиши, дарахтлар синиб автомобиллар ва электр тармоқларига зарар етказиши каби талафотлар рўй берган.

Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳолат / Фото: “Ҳудудий электр тармоқлари”

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 14 апрел соат 22:00 ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларининг айрим ҳудудларида ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятларининг катта қисмида 15-20 м/с тезликда кучли шамол кузатилган.

Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида шамол тезлиги 23-25 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар юзага келган.

Тунги соатларда бу ҳудудларда ёмғир ёғишни бошлаб, чанг-тўзонлар аста босила бошлаган, шу билан бирга, бугун ҳам сақланиб туриши мумкин.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ эълон қилган суратларда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги талафотларни кўриш мумкин. Ҳозирда электр тармоқларидаги носозликларни бартараф этиш чоралари кўриляпти.

Хоразм вилояти

Қорақалпоғистон Республикаси

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид