Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳисоб палатасининг ССВдаги вакили тайинланди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли буйруғига кўра, Эралижон Мухторович Турдиев Ҳисоб палатасининг Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги вакили сифатида бош инспектор лавозимига ўтказилди.
Эралижон Турдиев 2012 йилда Тошкент молия институтининг бакалавриат ва 2014 йилда магистратура босқичини тамомлаган, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасига эга.
Меҳнат фаолияти давомида Молия вазирлиги Ғазначилигининг амалиёт бошқармасида турли масъул вазифаларда ишлаган.
Турдиев тайинловга қадар Ҳисоб палатасининг Ўзбекистон Республикаси президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришда ижро интизомига риоя этилишини назорат қилиш шуъбаси етакчи инспектори сифатида фаолият юритиб келаётганди.
«Унинг зиммасига биринчи навбатда бюджет қонунчилиги бузилиши ҳолатларининг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси, маблағлардан фойдаланишда хавфларни баҳолаш ва самарадорликни таҳлил қилиш, давлат харидлари жараёнларининг қонунийлигини таъминлаш ҳамда коррупциявий хатарларни ўрганиш каби қатор вазифалар юклатилди», – дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
18:38 / 07.04.2026
Қурилиш вазирига янги ўринбосар тайинланди
21:39 / 01.04.2026
Президент Халқ қабулхонасига янги бошлиқ тайинланди
18:58 / 28.03.2026
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори тайинланди
09:40 / 18.03.2026