Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Украина бўйлаб ёпирилма зарба берди – фотолар
Киев, Одесса ва Днипро ўққа тутилган. Йил бошидан буён кузатилган энг йирик ҳужум оқибатида 18 киши ҳалок бўлиб, яна ўнлаб кишилар яраланган.
Россиялик ҳарбийлар 16 апрелга ўтар кечаси дронлар ва ракеталар қўллаган ҳолда Украина шаҳарлари бўйлаб ёпирилма зарба берди. Ҳужумнинг асосий нишонлари Киев, Одесса ва Днипропетровск областлари бўлган.
Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари қўмондонлиги сўнгги бир кун давомида Украина бўйлаб турли типдаги 44 ракета ва 659 та дрон учирилганини маълум қилган. Шундан 31 ракета ва 636 дрон зарарсизлантирилгани таъкидланган. Украина қуролли кучларига кўра, 12 та ракета ва 20 та учувчисиз учар қурилма нишонларга етиб борган, яна та 25 локацияда парчалар тушиши қайд этилган.
Россиялик ҳарбийлар томонидан бир кун давомида учирилган ракета ва дронлар сони 2025 йил 30 октябридан буён максимал миқдорда бўлди, ўшанда Украина ҳудудларига 52 та ракета ва 653 та дрон учиб келганди.
Киев
Киев прокуратурасига кўра, шаҳарда ҳужум оқибатида 17 та кўп қаватли ва ўнта хусусий уй, шунингдек, меҳмонхона, офислар маркази, автосалон, ёқилғи қуйиш станцияси ҳамда савдо маркази шикастланган.
Шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченконинг сўзларига кўра, Подолск районида икки киши, жумладан, 12 ёшли бола ҳалок бўлган. Оболон районида ҳам икки киши ўлими рўйхатга олинган, улар автосалон қўриқчилари эди. Шаҳарда жами 60 киши яраланган – улар орасида уч нафар полициячи, тўрт нафар тиббиёт ходими ва икки нафар хорижлик бор.
Днипро шаҳри ва области
Днипрода ҳужум оқибатида уч аёл ҳалок бўлиб, яна 13 киши шифохонага ётқизилди, дея маълум қилди ҳудуд ҳарбий маъмурияти раҳбари Олександр Ганжа. Кейинроқ ярадорлардан бири шифохонада вафот этган. Шаҳарнинг бир неча нуқтасида ёнғинлар чиққан: турар жойлар, офислар жойлашган бинолар, гаражлар ва автомобиллар ёнган. Днипровск районида дронлардан бири хусусий уйга келиб урилиши оқибатида 14 ёшли қиз яраланган.
Днипропетровск областининг Никопол районида яна бир киши ҳалок бўлиб, уч киши жароҳат олган.
Одесса
Одесса области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер област марказида зарбалар серияси оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлиб, 23 киши яралангани ҳақида хабар қилган.
Дронлар шаҳардаги бозорлардан бирига, шунингдек, Одесса портидан чиққан юк кемасига ҳужум уюштирган – кемада ёнғин чиқиб, экипаж аъзолари томонидан ўчирилган.
РФ мудофаа вазирлиги бу зарбалар «Украинанинг Россия ҳудудидаги фуқаролик объектлари бўйлаб террорчилик ҳужумлари»га жавоб эканини, бу ҳужумда ракета ва дронлар ишлаб чиқариладиган ҳарбий заводлар, шунингдек, «Украина қуролли кучлари манфаатларига хизмат қиладиган» ёқилғи-энергетика комплекслари нишонга олинганини маълум қилди.
Tim Melnikov
Tim Melnikov
Мавзуга оид
08:50 / 15.04.2026
Зеленский: Эрондаги уруш сабаб АҚШнинг Украинага вақти йўқ
09:48 / 14.04.2026
Можар: Венгрия Украина учун 90 млрд еврони блокламайди
09:01 / 14.04.2026
Россиядаги энг йирик фосфорли ўғит заводи яна дронлар ҳужумига учради
09:48 / 13.04.2026