Жаҳон | 01:58
2122
2 дақиқада ўқилади

Эрон Ҳўрмуз бўғози яна ёпилганини эълон қилди

Таъкидланишича, АҚШ Эрондан чиқувчи ва Эронга кирувчи барча кемалар учун тўлиқ эркинликни тикламагунига қадар Ҳўрмуз бўғозидаги вазият қатъий назоратда бўлади 

Эрон Ҳўрмуз бўғози қайтадан ёпилганини эълон қилди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.

“Ҳотам ал-Анбиё” марказий қўмондонлиги расмий  вакилининг сўзларига кўра, АҚШ томонидан денгиз қамали давом этаётгани сабабли Ҳўрмуз бўғози қайта ёпилади. 

"Эрон Ислом Республикаси аввал эришилган келишувларга мувофиқ ва виждонан Ҳўрмуз бўғози орқали чекланган миқдорда нефт ва савдо кемалари бошқарилган ҳолда ўтишига розилик берганди.  

Аммо америкаликлар яна бир бор сўзида турмасдан, қамал ниқоби остида қароқчилик ва денгиз талончилигини давом эттирмоқда. Шу сабабли Ҳўрмуз бўғози устидан назорат аввалги ҳолига қайтарилди ва ушбу стратегик сув йўли Эрон қуроллик кучларининг қатъий бошқаруви ва назорати остида бўлади", - деди қўмондонлик вакили. 

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ Эрондан чиқувчи ва Эронга кирувчи барча кемалар учун тўлиқ эркинликни тикламагунига қадар Ҳўрмуз бўғозидаги вазият қатъий назоратда бўлади 

17 апрел куни Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Исроил ва Ливан «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш режимининг қолган муддати учун Ҳўрмуз бўғози барча тижорат кемалари учун очилганини маълум қилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп эса Теҳрон Ҳўрмуз бўғози тижорат кемалари учун очилганини эълон қилганидан кейин ҳам Эроннинг ҳарбий-денгиз қамали ўз кучида қолишини айтди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид