Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилоятида автобус ЙТҲга учради
Ҳодиса оқибатида бир неча киши жароҳатланган.
Жиззах вилояти Пахтакор туманида 17 апрел куни автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида йўловчилар жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса Тошкент–Термиз М-39 автомобиль йўлининг 957-километрида жума куни соат 06:45 да содир бўлган.
Маълум қилинишича, Нукус–Олмаота йўналишида ҳаракатланиб кетаётган йўловчи автобуси ҳайдовчиси бошқарув вақтида ҳушёрликни йўқотган. Оқибатда транспорт воситаси йўлнинг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмидаги йўлни ажратувчи бетон тўсиққа бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқароларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026