Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина дронлари Россия нефт саноатига ҳужумларни давом эттирмоқда
Vantor / Reuters / Scanpix / LETA
18 апрелга ўтар кечаси Украина дронлари Россия нефт саноатининг тўртта объектига ҳужум қилди.
Шундан иккитаси Самара областида жойлашган – булар Новокуйбишевск ва Сизрандаги нефтни қайта ишлаш заводларидир. Astra нашри гувоҳлар томонидан эълон қилинган суратларни ўрганиш орқали «Роснефт»га тегишли бўлган Новокуйбишевск нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юзага келганини хабар қилган. Украина дронлари бу корхонага 2025 йил кузида ҳам ҳужум қилганди. Сизрандаги нефтни қайта ишлаш заводи ҳам «Роснефт»га тегишли ҳисобланади ва у ҳам 2025 йил ноябр ва декабр ойларида украин дронлари нишонига айланганди.
Exilenova+
Exilenova+
Бундан ташқари, дронлардан бири Новокуйбишевскда қурилаётган уйга тушган. «Траекториясига кўра, дрон мўлжалда адашган ва корхона ёнидан ўтиб кетган», – дея ёзади гувоҳларнинг фото ва видеолари геолокациясини аниқлаган Astra нашри.
Самара области губернатори Вячеслав Федоришчев ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида регионга дронлар ҳужуми ҳақида хабар берган. Унинг ёзишича, дронлардан бири «Новокуйбишевскдаги туғруқхона яқинига қулаган». Губернаторнинг сўзларига кўра, бино деразалари тўкилиб кетган.
Федоришчев «Новокуйбишевск ва Сизрандаги саноат корхоналарига зарбалар келиб тушгани» ҳақида ҳам айтган, аммо айнан нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилинганига тўхталмаган. У ҳужумлар оқибатида жабрланганлар йўқлигини қўшимча қилган.
Краснодар ўлкасида эса 18 апрелга ўтар кечаси Тихорецкдаги нефт база ёниб кетган. Маҳаллий расмийлар ёнғин сабабига ойдинлик киритмаган, фақат уни ўчиришга 200 дан ортиқ киши ва 56 та техника жалб этилганини маълум қилган. Расмий хабарга кўра, ёнғин тўққиз соат ўтиб ўчирилган.
Шунингдек, 18 апрелга ўтар кечаси Ленинград областининг Висоцк порти ҳудудида дронлар ҳужуми оқибатида ёнғин чиққан – бу Россия нефти экспорт қилинадиган нуқталардан бири ҳисобланади. Ҳудуд губернатори Александр Дрозденконинг телеграм-каналидаги кадрларга кўра, ёнғинни ўчиришга бир неча соат вақт кетган. Дрозденко ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқлигини қайд этган.
Украина қуролли кучлари бош штаби Россия нефт объектларига зарбалар йўлланганини тасдиқлаб, бу объектларнинг барчаси «Россия қуролли кучлари таъминотида фойдаланилиши»ни қайд этган.
РФ мудофаа вазирлиги эса 17 апрел куни соат 20:00 дан 18 апрел куни соат 08:00 га қадар бўлган вақт оралиғида навбатчиликдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари украинларнинг 258 та дронини тўхтатгани ва йўқ қилгани, жумладан, Самара ва Ленинград областларида, шунингдек, Краснодар ўлкасида ҳужумлар қайд этилганини маълум қилган.
Мавзуга оид
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
09:15 / 18.04.2026
Зеленский Минскка кескин сигнал йўллади
16:47 / 16.04.2026
Россия Украина бўйлаб ёпирилма зарба берди – фотолар
08:50 / 15.04.2026