Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парвариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йилгача солиқдан озод этилади
Янги қонунга кўра, ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқлардан (ижтимоий солиқдан ташқари) озод қилинади.
ЎРҚ–1129-сонли қонун билан Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга мувофиқ, 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлар белгиланган муддатгача солиқ имтиёзларига эга бўлади.
Шунингдек, фарзандлари хусусий мактаб ёки боғчага борадиган ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматидан фойдаланган ота-оналар томонидан ҳар бир бола учун ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловлар жисмоний шахслар даромад солиғидан озод қилиниши белгиланди.
Бундан ташқари, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар тегишли тартибда иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин.
Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
12:15 / 10.04.2026
Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди
11:47 / 09.04.2026
“Обналчи” корхонанинг солиқ мажбурияти ҳалол тадбиркор гарданига юкланяпти” – тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози
20:57 / 03.04.2026
Қарзини узолмасдан банкрот бўлаётган фирмаларга оёққа туриб олишида ёрдам берилади
14:12 / 07.03.2026