Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олишнинг янги асоси белгиланди
Янги қонунга кўра, Конституциявий судга шикоят билан мурожаат қилган кам таъминланган шахслар ҳам давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлди.
Қонун (ЎРҚ–1135-сон, 2026 йил 20 апрель) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга мувофиқ, “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчаларга асосан, кам таъминланган шахслар, агар улар муайян иш бўйича суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Ўзбекистон Конституциясига мувофиқлиги юзасидан Конституциявий судга мурожаат этса, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Шунингдек, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали Конституциявий суд томонидан юборилиши белгиланди. Бунда сўров давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган ва Конституциявий судга шикоят билан мурожаат қилган фуқаронинг илтимосига асосан юборилади.
Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
17:45 / 26.02.2026
Малакали юридик ёрдам: Конституция кафолатлаган ҳуқуқ ва замонавий муаммолар
07:49 / 29.10.2021
Бепул юридик ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди
13:39 / 03.02.2020
Адлия вазирлиги ҳузурида янги марказ ташкил этилади
12:34 / 03.02.2020