Қуйидагилар аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
биринчидан, бепул юридик ёрдамнинг самарали миллий тизимини яратиш ва ривожлантириш;
иккинчидан, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг малакали юридик ёрдам ва ҳуқуқий ҳимояга бўлган ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш;
учинчидан, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг бепул юридик ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
тўртинчидан, бепул юридик ёрдам соҳасида давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш;
бешинчидан, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш воситалари ва усуллари ҳақидаги хабардорлик даражасини ошириш.
Адлия вазирлиги бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини давлат томонидан тартибга солиш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланади.
Адлия вазирлиги ҳузурида Бепул юридик ёрдам кўрсатиш маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.
Марказнинг асосий мақсади ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизимини бошқариш, мувофиқлаштириш ва ривожлантириш ҳисобланади.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизимини тартибга солиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда иштирок этиш;
фуқаролик, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш юзасидан адвокатлар билан шартномалар тузилишини таъминлаш;
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизимини бошқариш ва бу борада тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни таъминлаш;
давлат ҳисобидан кўрсатиладиган юридик ёрдам сифатига оид ягона талабларни ишлаб чиқиш ва белгилаш;







