Ўзбекистон | 17:50 / 21.04.2026
2135
1 дақиқада ўқилади

Etihad Airways августдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлайди

Тошкент – Абу Даби – Тошкент йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилади.

Фото: iStock

Бирлашган Араб Амирликларининг Etihad Airways авиакомпанияси 17 августдан бошлаб Тошкент – Абу Даби – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда “Etihad Airways” авиакомпанияси бош операцион директори Мажид Ал-Марзуқий билан бўлиб ўтган учрашувда ушбу келишувга эришилди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Etihad Airways - Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Дабида жойлашган миллий авиакомпанияси. 2026 йилда у энг юқори Seven-Star PLUS рейтингига эга бўлган дунёдаги энг хавфсиз авиакомпания сифатида тан олинган. Флот 130 га яқин самолётдан иборат бўлиб, тармоқ 110 дан ортиқ йўналишни ўз ичига олади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид