Жаҳон | 22:02 / 21.04.2026
3537
1 дақиқада ўқилади

Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўпригидан бири очилди

Бу мамлакатдаги энг баланд кўприк бўлиб, унинг очилишига ўн минглаб одамлар борди.

Фото: Видеодан кадр

Финландия пойтахти Хелсинкида мамлакатдаги энг узун ва энг баланд кўприк очилди. Аммо хусусий автомобиллар ундан фойдалана олмайди, чунки у фақат пиёдалар, велосипедчилар ва жамоат транспорти учун мўлжалланган.

Круунувуоренсилта кўприги Коркеасаари ороли ва Круунувуоренранту турар-жой ҳудудини боғлайди, деб хабар берди Euronews. Унинг узунлиги 1191 метрни ташкил этади.

Янги кўприк туфайли Круунувуоренранту туманидан Хелсинки марказигача бўлган масофа 11 километрдан 5 километргача қисқарди.

«Круунувуоренсилта кўприги Хелсинкининг янги, ноёб ва ҳаяжонли диққатга сазовор жойидир. Яқин ва узоқ жойлардан сайёҳларни ўзига жалб қиладиган томоша жойи. Янги кўприк Хелсинки ҳақидаги тасаввурни ўзгартиради. У Круунувуоренранта ва Лааясало туманларини шаҳарнинг марказий қисми билан янгича тарзда боғлайди», деди Хелсинки мэри Даниэл Сазонов.

Унинг очилишига бағишланган дам олиш кунларида 50 мингдан ортиқ томошабин келди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид