Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноқонуний қимматбаҳо тошлар айланмаси учун жавобгарлик белгиланди
Ўзбекистонда қимматбаҳо металлар ва тошларни қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди.
Фото: REUTERS
Янги қонун (ЎРҚ–1138-сон, 2026 йил 21 апрель) билан айрим қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, қимматбаҳо металлар ва (ёки) қимматбаҳо тошларни ноқонуний равишда олиш ёки ўтказиш, агар бундай ҳаракатлар учун аввал маъмурий жазо қўлланилган бўлса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Шунингдек, Жиноят кодексининг VIII бўлимига “қимматбаҳо металлар” ва “қимматбаҳо тошлар” атамаларининг ҳуқуқий таърифи киритилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра эса, қимматбаҳо металлар ва тошларни қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш ҳолатларида улар мусодара қилиниб, 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Маъмурий қамоқ қўлланиши мумкин бўлмаган шахсларга эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима белгиланади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.