Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асиллик даражасини белгилаш палатасига бошлиқ тайинланди
Бахтиёр Худойбердиев Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи этиб тайинланди.
Фото: Молия вазирлиги
Ҳукуматнинг 19 февралдаги 83-сонли қарори билан, Бахтиёр Ботирович Худойбердиев Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, палата 2019 йил май ойида Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилган. Бунга қадар у Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тузилмасига кирарди.
2019 йил октябрида Равшан Эрбекович Умаров палата бошлиғи сифатида иш бошлаганди.
- Асиллик даражасини белгилаш палатаси – қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан фаолият кўрсатишни тартибга солиш, шунингдек, асиллик даражаси назорати соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишида иштирок этувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:12
Ноқонуний қимматбаҳо тошлар айланмаси учун жавобгарлик белгиланди
13:58 / 16.10.2025
Заргарлик соҳасидаги тадбиркорлар янада қўллаб-қувватланади
18:21 / 14.07.2025
Қозоғистонда дунёдаги энг қиммат металл қазиб олинади
13:43 / 07.07.2025