Инсоният кўп асрлар давомида олтинни дунёдаги энг қиммат материал, деб ҳисоблаб келади. Бироқ бу янглиш фикр.
AdMe дунёдаги энг қиммат материаллар рейтингини тузиб чиқди. Олтин бу рўйхатнинг ҳаттоки кучли учлигига ҳам кирмади.
16. Заъфарон – бир грамм учун 11 доллар

Бу ноёб зиравор бўлиб, ўзига таъм ва фойдани жамлаб олган. Уни ишлаб чиқариш жуда қийин, ҳиди, таъми ва фойдали хусусиятлари эса бошқа зираворлар олдида тенгсиздир.
15. Олтин – бир грамм учун 56 доллар

Энг машҳур қимматбаҳо металл дунёдаги аксарият аёлларда бор. Қадимдан у “сиғиниш” объекти бўлиб келган. Дунёдаги энг гўзал барча нарса айнан у билан таққосланади.
14. Родий – бир грамм учун 58 доллар

Оқолтин гуруҳидаги металл, жуда ноёб. Ер қатламининг 1 тоннасида атиги 0,001 г родий бор.
13. Оқолтин (платина) – бир грамм учун 60 доллар

Кумуш-пўлат рангдаги ноёб металл. У худди олтин каби кислоталар, ишқорлар ва бошқа бирикмаларнинг таъсирига чидамли.
12. Метамфетамин – бир грамм учун 100 доллар

Амфетаминдан ишлаб чиқилган, оқ кристалл бу модда қонун билан тақиқланган.
11. Каркидон шохи – бир грамм учун 110 доллар




























