Жаҳон | 18:07 / 25.04.2026
2603
1 дақиқада ўқилади

Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади

Биринчи рейс Теҳрондан Истанбулга амалга оширилди.

Фото: AP

Эрон АҚШ ва Исроил зарбаларидан кейин бошланган уруш туфайли 28 февраль куни тўхтатилган халқаро рейсларни қайта тиклади. Биринчи рейс Истанбулга амалга оширилди, деб хабар берди Anadolu.

Эрон давлат телевидениеси маълумотларига кўра, Теҳроннинг Имом Хумайний номидаги аэропорти халқаро йўналишлар учун қайта очилган.

Meraj Airlines авиакомпаниясининг биринчи рейси Истанбулга амалга оширилди. Шунингдек, Мадина ва Масқатга ҳам парвозлар амалга оширилди.

Қайд этилишича, Эрон фуқаро авиацияси ташкилотидан зарур рухсатномалар олингандан сўнг, парвозлар жадвали яқин кунларда янгиланади.

Эрон аэропортлари 28 февраль куни АҚШ ва Исроил зарбалари туфайли уруш бошланганидан кейин ёпилган эди. 40 кунлик можаро давомида Эрон аэропортларига ҳам ҳужум қилингани айтилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид