Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Politico Рубиони 2028 йилда АҚШ президентлигига номзод деб ҳисобламоқда
Нашр маълумотларига кўра, Рубионинг афзалликлари – унинг хорижий можароларни ҳал қилишда «моҳирона ёндашуви», шунингдек, «сиёсий тузоқлардан қочиш» қобилияти.
Фото: REUTERS
Президент Доналд Трампнинг баъзи сафдошлари давлат котиби Марко Рубиони 2028 йилги сайловда АҚШ президенти лавозимига «жиддий номзод» сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда Politico Оқ уйдаги манбаларга таяниб хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Рубионинг афзалликлари – унинг хорижий можароларни ҳал қилишда «моҳирона ёндашуви», шунингдек, «сиёсий тузоқлардан қочиш» қобилияти.
Politico нашрининг ёзишича, бу «бир вақтлар ҳаддан ташқари жангари, ҳаддан ташқари консерватив ва 2016 йилги президентлик кампаниясининг муваффақиятсизлиги туфайли Республикачилар партиясида аҳамият касб этиш учун жуда жароҳатланган сиёсатчи учун ҳайратланарли бурилишдир». Таъкидланишича, унинг мавқеини Венесуэла президенти Николас Мадурони ағдаришдаги роли ва Трампга садоқати мустаҳкамлаган.
Politico март ойида Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференцияси (Conservative Political Action Conference) томонидан норасмий равишда ўтказилган сўров натижаларини эслатди. Унга кўра, Марко Рубионинг рейтинги 2025 йилдаги 3 фоиздан 35 фоизгача кескин ошган. Вице-президент Жей Ди Вэнс рейтинги 2025 йилдаги 61 фоиздан 53 фоизга тушди, гарчи у президентликка номзодлар орасида етакчи бўлса-да.
Мавзуга оид
21:32
Уиткофф ва Кушнернинг Эрон билан музокаралар учун Покистонга сафари бекор қилинди
21:06
2 млн доллар – ЖЧ-2026 финалига чипталар астрономик нархларда сотилмоқда
19:07
АҚШ Венесуэла ҳукуматига Мадуронинг ҳимояси учун ҳақ тўлашга рухсат берди
11:13