Спорт | 17:43 / 25.04.2026
17425
4 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Пахтакор» ва «Нефтчи» таъқибчилардан илгарилади

Ўзбекистон Суперлигасида 9-тур ўйинлари ўтказилди. Пешқадамлар ғалабали қадамини давом эттирди ва таъқибчилардан илгарилаб кетди. «Насаф» ва «Бунёдкор» кутилмаганда ўз майдонида ютқазди. Қаторасига 9 та ўйинни ютқазган клуб бош мураббий билан хайрлашди.

Фото: Пахтакор ФК

22-24 апрель кунлари футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида 9-тур ўйинлари ўтказилди.

БУХОРО 0:1 ПАХТАКОР

Гол: Башар Ресан, 15 (0:1)

Четлатиш: Шаҳбоз Жўрабеков, 90+5 (Бухоро)

Пешқадам «Пахтакор» сафарда бу мавсумни яхши бошлаган «Бухоро» билан тўқнаш келди. Ироқлик легионер Башар Ресан томонидан урилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Тошкентликлар чемпионатдаги пешқадамликни давом эттирмоқда.

ХОРАЗМ 0:2 НЕФТЧИ

Голлар: Стипе Перитса, 14 (0:1), Аброрбек Исмоилов, 64 (0:2)

Четлатиш: Иззатилло Пўлатов, 87 (Нефтчи)

«Нефтчи» сафарда ҳар таймда урилган голлар эвазига «Хоразм»ни ишончли тарзда енгди. Фарғоналиклар «Пахтакор» билан бир хил очко жамғарган, аммо фақат ўзаро ўйин натижасига кўра ортда бормоқда. Урганчдаги бу ўйин турда энг кўп томошабин йиғди – 11270.

НАВБАҲОР 1:1 СЎҒДИЁНА

Голлар: Люпчо Дориев, 71 (0:1), Исломбек Маматказин, 90+4 (1:1)

«Навбаҳор» сўнгги дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Наманган клуби ҳамон учинчи ўринда бормоқда, аммо пешқадамлардан бироз орқада қола бошлади. Энди 2-ўрин билан 3-ўрин орасидаги фарқ 5 очкога етди. «Сўғдиёна» 15-ўринни эгаллаб турибди. Тошкентда ўтказилган бу ўйин турда энг кам – 1136 мухлис тўплади.

НАСАФ 2:3 ЛОКОМОТИВ

Голлар: Шароф Муҳитдинов, 23 (1:0), Сардор Мирзаев, 43 (1:1), Темурхўжа Абдухолиқов, 63 (1:2), Ойбек Рустамов, 73 автогол (1:3), Юсуф Отубанжо, 88 (2:3)

«Насаф» кутилмаганда «Локомотив»га ютқазди. Қарши клуби қаторасига 4 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти ва 7-ўринга тушиб қолди. «Локомотив» бу ғалабадан кейин «Насаф»дан ўзиб, 6-ўринга кўтарилди.

СУРХОН 2:1 МАШЪАЛ

Голлар: Самандар Очилов, 60 пен (0:1), Стефен Чинеду, 84 (1:1), Камрон Юсупов, 90+2 (2:1)

«Машъал» чемпионатдаги илк очкосини олишга жуда яқин эди. Аммо «Сурхон» кучли ирода намойиш этиб, охирги дақиқаларда урилган голлар эвазига ғалабани илиб кетди. «Машъал» қаторасига 9 та мағлубиятдан кейин бош мураббий Игор Суровни истеъфога чиқарди.

ДИНАМО 2:2 ОКМК

Голлар: Аброр Каримов, 1 автогол (1:0), Жалолиддин Жумабоев, 31 (2:0), Азиз Холмуродов, 52 (2:1), Урош Койич, 88 (2:2)

Четлатиш: Салим Мустафоев, 21 (Динамо)

Бош мураббийлар Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов қарама-қаршилиги сермаҳсул дуранг билан якунланди. ОКМК сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Олмалиқликлар қаторасига 4 ўйиндан бери ютқазмаяпти. «Динамо»да вазият мураккаброқ – жамоа 14-ўринни эгаллаб турибди.

БУНЁДКОР 1:3 АНДИЖОН

Голлар: Имеда Ашортиа, 6 (0:1), Усмонали Исмоналиев, 71 (0:2), Азизбек Турғунбоев, 73 (0:3), Наримон Аҳмаджонов, 90+3 (1:3)

Ноаниқ пенальти: Билолхон Тошмирзаев, 32 (Бунёдкор)

Турнинг кутилмаган натижаси Тошкентда қайд этилди. 4-ўринда бораётган «Бунёдкор» ўз майдонида «Андижон»га ютқазди. Водийликлар бу ғалабадан кейин жадвалдаги ўрнини бироз яхшилаб, 12-ўринга кўтарилди.

ҚИЗИЛҚУМ 2:1 ҚЎҚОН-1912

Голлар: Тома Табатадзе, 10 (0:1), Акмалжон Музаффаров, 21 (1:1), Акмалжон Музаффаров, 32 (2:1)

«Қизилқум» ўз майдонида Акмалжон Музаффаровнинг иккита голи эвазига «Қўқон-1912» клубини мағлуб этди. Меҳмонлар қаторасига 5 ўйиндан бери ғалаба қозонолмаяпти.

9 турдан кейин Суперлига жадвали

10-тур ўйинлари

  • 24 апрель
  • МАШЪАЛ – БУХОРО
  • ОКМК – ЛОКОМОТИВ

28 апрель

  • АНДИЖОН – ДИНАМО
  • СЎҒДИЁНА – СУРХОН
  • ПАХТАКОР – НАСАФ

29 апрель

  • ҚИЗИЛҚУМ – ХОРАЗМ
  • НЕФТЧИ – ҚЎҚОН-1912
  • БУНЁДКОР – НАВБАҲОР
Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид