Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайвонлар касалликлари бўйича карантин қоидалари тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан билан ҳайвонларнинг рўйхати белгиланган юқумли касалликлари пайдо бўлганда чекловчи тадбирлар (карантин)ни амалга ошириш қоидалари тасдиқланди.
Фото: Reuters
Тартибга кўра, чекловчи тадбирларжорий этиладиган ҳудудлар юқумли касаллик қўзғатувчиларининг биологик ва тарқалиш хусусиятлари ҳамда бошқа хавфлилик даражаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Карантин жорий этилган ва хавф остида бўлган ҳудудларда ветеринария, ветеринария-санитария тадбирлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан ўтказилади.
Профилактика карантин тадбирлари чегара постларида махсус ташкил этилган объектларда, бундай объектлар мавжуд бўлмаганда, ҳайвон эгалари хўжаликларида изоляцияланган шароитда амалга оширилади.
Шунингдек, чекловчи тадбирлар жорий этиладиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхати ҳам тасдиқланди.
Мавзуга оид
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
11:26 / 09.02.2026
Тошкентда боғчалардаги “карантин” ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:31 / 30.01.2026
ЖССТ Нипаҳ вируси хавфини паст баҳолади ва чеклов қўйишни тавсия қилмади
20:53 / 25.01.2026