Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 27 апрель куни Хоразмда бўлди ва президентнинг вилоятни ижтимоий ривожлантиришга қаратилган қарорлари ижросини ўрганаётганини маълум қилди.
«Юздан ортиқ муаммоли масала қисқа фурсатда ўз ечимини топди. Бироқ объектларнинг сони ва кўламидан қатъи назар, жамоамиз уларнинг барчасини битта-битта, синчиклаб ва охиригача ўрганиб чиқади. Хонқа туманида мукаммал таъмирга жуда муҳтож бўлган 2-мактабни, шунингдек, қаровсиз ташлаб қўйилган ва авария ҳолатига келиб қолган 49-мактабгача таълим муассасасини кўздан кечирдик. Давлат хореография академиясининг Урганч филиалида ҳам бўлдик. Ҳозирда ўқув аудиториялари ҳамда академиянинг бўлажак тарбияланувчилари мактаб-интернати битта бинода жойлашган. Келгусида қўшимча бино қурилиб, ҳар бир муассаса ўзининг алоҳида, тўлақонли шароитига эга бўлади», деб ёзди Саида Мирзиёева.




Мавзуга оид
16:23
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
21:08 / 22.06.2026
Жамиятимизда қонунсизлик ва коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт - Саида Мирзиёева
09:00 / 22.06.2026