Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, маданий дипломатияни кенгайтириш, мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда ёшларнинг ўрни каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мулоқот давомида юқори технологиялар соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилиниб, мазкур соҳада қўшма ташаббусларни илгари суриш имкониятлари кўриб чиқилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.