Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Лекциялардан тортиб лойиҳаларгача бўлган кундалик ўқув вазифалари ноутбукдан ишончлилик ва яхши самарадорликни талаб қилади. Қурилма бу талабларга жавоб бериши учун асосий параметрларга эътибор қаратиш жуда муҳим.
Фото: zsbooka.livejournal
Қуйида ноутбук танлаш мезонлари ва турли бюджетларга мос намунавий моделлар келтирилган.
Ноутбукда нималар муҳим
Бугунги кунда ўқиш рақамли сервисларга тўлиқ боғланган: видеодарслар, ҳужжатлар, презентациялар ва таълим платформалари. Шунинг учун ноутбук талабанинг асосий иш қуролига айланган: вазифаларни қай даражада осон бажариш унинг қуввати, автономлиги ва қулайлигига боғлиқ. Қурилма энг муҳим пайтда тўхтаб қолмаслиги ва кундалик юкламага дош бериши учун қайси хусусиятлар кераклиги, қайси бири учун эса пул сарфлаш шарт эмаслигини олдиндан билиб олган яхши.
1. Самарадорлик
Ноутбукнинг самарадорлиги ҳақида гап кетар экан, энг асосий унсур – бу процессор. У қурилманинг мияси: қанчалик кучли бўлса, ноутбук шунчалик тез ўйлайди ва буйруқларни бажаради – дастурлар, саҳифалар, файлларни очади.
Ҳозирда процессорлар бозорида иккита асосий ишлаб чиқарувчи бор:
Intel (Интел) – Америка компанияси, Core i3, i5, i7, i9 номлари остида процессорлар ишлаб чиқаради;
AMD (Ryzen) – Intel рақобатчиси, ўхшаш қувватли моделлар ишлаб чиқаради.
Intel ва Ryzen процессорлариПроцессорларни қандай фарқлаш мумкин
Процессорнинг рақами қанчалик катта бўлса, у шунчалик кучли бўлади.
i3 / Ryzen 3 - базавий, Word, Zoom ва браузерда ишлашга мўлжалланган.
i5 / Ryzen 5 – олтин ўрталик: ўқишга ҳам, енгил дизайн, монтаж ва кодлаш ишларини бажариш мумкин.
i7 / Ryzen 7 – ярим профессионал, оғир дастурлар билан ишлайдиганлар учун (видео, 3D).
i9 / Ryzen 9 – асосан оғир ўйинлар ва иш станциялари учун.
«Янги авлод» нима дегани
Процессорлар ҳар йили янгиланади. Масалан, 12-авлод Intel Core i3 8-авлод i3 га нисбатан янгироқ ва кучлироқ.Шу боис авлод рақами (10, 11, 12, 13...) номдан кўра муҳимроқ.
Агар характеристикада Intel Core i5-12450H деб ёзилган бўлса — ундаги 12 рақами процессорнинг авлодини билдиради. 10-авлоддан пастини олмаслик тавсия қилинади, чунки эски моделлар кўпинча секин ишлайди ва тез қизиб кетади.
Бу нима учун муҳим: бир вақтнинг ўзида бир нечта иш бажарилганида секин ишлайдиган ноутбук ёрдамчидан кўра асабга тегувчи қурилмага айланади. Шу боис икки асосий унсур — процессор ва оператив хотира муҳим ҳисобланади.
Базавий ишлар учун (лекция, браузер, Word, Excel, Zoom) 8 ГБ оператив хотира ва Intel i3 ёки Ryzen 3 ва ундан баланд процессор етарли. Бундай ноутбук “учмайди”, лекин ўқиш учун керакли барча вазифаларни бажара олади.
Техника ва ижодий йўналишдаги талабалар учун (архитектура, дизайн, IT, монтаж, 3D) - 16 ГБ оператив хотира ва i5 / Ryzen 5 ва ундан баланд процессор керак. Бу дастурлар катта қувват талаб қилади.
Хулоса: эски “флагман”дан кўра, ўрта туркумдаги янги процессорни олган яхши. Масалан, 12-авлод Intel i3 5-авлод i5 дан кучлироқ бўлади.
2. Қулайлик ва мобиллик
Ўқиш учун мўлжалланган ноутбук енгил, кўтариб юришга қулай ва аккумуляторда кўпроқ вақт ишлайдиган бўлиши керак. Ихчам ўлчам, сифатли дисплей ва автономлик кундалик фойдаланишдаги қулайликка тўғридан-тўғри таъсир қилади.
Ўлчам ва вазн
Талаба учун мақбул вариант - 13–14 дюймли экран ва 1,5 кг.гача оғирлик. Бундай ноутбук рюкзакка осон жойлашади, елкани оғритиб юбормайди ва партанинг ярмини эгалламайди.
ноутбуклар ўлчамларидаги фарқ
Экран
Яхшиси, Full HD (1920×1080) экранни танлаш керак – унда матн ва тасвир тиниқ кўринади. Мат юзали экран нур қайтишини пасайтиради ва узоқ вақт ишлаганда кўзлар чарчашидан ҳимоя қилади.
экранлар кўринишидаги фарқ
Кўпчилик талабалар кунига 6–8 соат вақтини экранга тикилиш билан ўтказади – сифатсиз дисплей бош оғриши ва кўзлар қуришига олиб келиши мумкин.
Клавиатура ва тачпад
Илмий ишлар, курс ва диплом ишлари ўз-ўзидан ёзилмайди ва бу жараён қай даражада қулай бўлишини айнан клавиатура белгилайди. Ёритиладиган тугмалар кечқурун ёки ёруғлиги кам жойда матн теришни енгиллаштиради. Қулай тачпад эса йўлда ёки кафеда ишлаган пайтда асқотади.
Агар конспект ёзишни ёки кечаси ишлашни режалаштирган бўлсангиз, тугмалари ёритиладиган моделни танланг.
Ўқув жараёни учун ноутбукнинг аккумулятор қуввати билан узоқ ишлай олиши муҳим. Браузер, видеоконференциялар ва офис дастурларида 6–8 соат ишлай олиши реал мўлжал ҳисобланади.
Шуни ҳисобга олиш керакки, одатда амалдаги автономлик ишлаб чиқарувчи кўрсатганидан паст бўлади: агар модел 10–12 соатни ваъда қилса, реал фойдаланишда бу кўпинча атиги 7–8 соатни ташкил этади.
Тез қувват олиш
Агар ноутбук бир соатда 50% қувват олса, бу тушлик вақтида яна 3-4 соат автономликка эга бўлиш мумкин дегани. Ўрта классдаги деярли барча замонавий моделлар шундай технологияга эга.
Батарея сиғимига қараб автономликни қандай баҳолаш мумкин
Аккумулятор ҳажми ватт-соатларда (Вт·с) ўлчанади. Бу кўрсаткич батарея қанча энергия тўплай олиши ва ноутбук қуватламасдан қанча вақт ишлай олишини кўрсатади.
Ўқиш учун:
50 Вт·с ва юқори – 5-7 соат кундалик ишлар учун;
70–80 Вт·с — кун давомида ўртача юкламада ишлатилганида тўлиқ ўқиш кунига етади.
Вт·с кўрсаткичи қанча юқори бўлса, ноутбук реал шароитларда шунча узоқ вақт ишлай олади, айниқса, уни қувватлаш имкони йўқ бўлган ҳолларда.
4. Маълумотларни сақлаш: қандай дискни танлаш керак
Диск ноутбукнинг ишлаш тезлиги ва файлларни сақлашдаги қулайликни белгилайди. Дисклар турлари орасидаги фарқларни билиш зарур.
SSD нима ва у нега зарур
SSD – эски “қаттиқ диск”лар (HDD) ўрнини эгаллаган замонавий диск. У бир неча баравар тез ишлайди: ноутбук 10 сония ичида ёнади, дастурлар тез очилади, ҳеч қандай шовқин бўлмайди.
SSD ва HDD дисклар
Талабага қандай сиғимдаги диск керак
256 ГБ – энг камида. Ҳужжатлар, браузер, бир нечта дастурлар ва фильмлар учун етарли.
512 ГБ - мақбул: кўпроқ медиа материалларни сақлаш мумкин.
Агар ноутбук бир неча йил ишлатиш учун олинса – яхшиси 512 ГБли дискни танлаган маъқул.
Нимани олмаслик керак
Ҳаттоки бошқа кўрсаткичлари юқори бўлса ҳам HDD дискли ноутбуклар секинроқ ишлайди. Агар тизим ишини эски диск секинлаштираётган бўлса, янги процессор ҳам муаммони ҳал қилмайди.
Агар ноутбук шовқин солса, ёниши кўп вақтни олса ва папкаларни очишда “ўйланиб қолса” - бу аниқ HDD билан боғлиқ. Бундай вариант нархи жозибали бўлса ҳам ўқиш учун мос эмас.
5. Талабага қандай портлар керак
Ўқув вазифалари кўпинча қулоқчин, флешка, проектор ва ташқи дисплейларни улашни талаб қилади. Шунинг учун ноутбукда зарур портлар тўплами ёки барча керакли портларга эга қулай адаптер бўлиши муҳим.
Бу моделлар кундалик вазифаларни бажара олади, аммо бир вақтнинг ўзида бир нечта дастур билан ишлаганда ёки фото/видео таҳрирлаганда секинлашиши мумкин.