Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландия пойтахтида гўшт ва автомобиллар рекламаси тақиқланди
1 майдан бошлаб жамоат жойларида бундай товар ва хизматлар, жумладан, бургерлар, автомобиллар ва самолёт парвозларини реклама қилишга рухсат йўқ.
Фото: REUTERS
Нидерландия пойтахти Амстердам шаҳри гўшт ва қазиб олинадиган ёқилғидан тайёрланган маҳсулотлар рекламасини тақиқлаган дунёдаги биринчи пойтахтга айланди, деб ёзди BBC News.
1 майдан бошлаб жамоат жойларида бундай товар ва хизматлар, жумладан, бургерлар, автомобиллар ва самолёт парвозларини реклама қилиш тақиқланади. Энди реклама тахталарида, жамоат транспортида ва бекатларда музейлар ва концертлар реклама қилинади.
Таъкидланишича, тақиқ фақат маҳаллий ҳокимиятга тегишли реклама майдончаларига тааллуқли. У, масалан, босма ва рақамли оммавий ахборот воситалари, шунингдек, хусусий дўконларга тааллуқли эмас.
Шундай қилиб, шаҳар маъмурияти 2050 йилгача иссиқхона газлари чиқиндиларини минималлаштириш ва аҳоли томонидан гўшт истеъмолини икки бараварга камайтириш бўйича миллий мақсадларга эришишга ёрдам бермоқчи.
Шу билан бирга, BBC News таъкидлашича, углеводород хомашёси билан боғлиқ товар ва хизматлар рекламасининг улуши тақиқдан олдин шаҳардаги барча рекламаларнинг 4 фоизига, гўштники эса 0,1 фоизига етган.
Нидерландияда жамоат жойларида гўшт ва қазиб олинадиган ёқилғи маҳсулотларини реклама қилишни чеклаган биринчи шаҳар Ҳаарлем бўлди. Тақиқ 2024 йилда кучга кирган. Кейинчалик шунга ўхшаш тақиқлар мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам пайдо бўлди.
Эдинбург (Шотландия), Стокҳолм (Швеция) ва Флоренцияда (Италия) ҳам гўшт, қазиб олинадиган ёқилғи билан боғлиқ маҳсулотлар ва хизматларни реклама қилишга у ёки бу чекловлар аллақачон мавжуд ёки режалаштирилмоқда, деб ёзди BBC News.
Мавзуга оид
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
12:07 / 23.04.2026
MIVD: Москва НАТОни мағлуб этишни эмас, бўлишни кўзлаяпти
14:42 / 20.04.2026