Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хотинини ўлдириш учун 10 минг долларга киллер ёллаган эркак ушланди
Тошкент шаҳрида шаръий никоҳдаги хотинини ўлдириш учун 10 минг долларга қотил ёллаган эркак қўлга олинди.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, у қотилликни амалга ошириш учун танишига олдиндан 2 минг доллар берган. Буюртмачи ёлланма қотилга аёлнинг яшаш манзили, хонадон рақами, автомобили, кимлар билан яшаши, қачон уйга кириб-чиқиши ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этган.
Шундан сўнг, Жиноят-қидирув бўлими ходимлари аёлнинг ўлимини саҳналаштириш бўйича махсус тезкор тадбир ўтказган. Аёлни ўлдириш учун ёлланган шахс эса тезкор маълумотлар асосида аввалроқ ички ишлар органлари назоратига олинган ва кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилган.
20 апрель куни ўтказилган тезкор тадбирда ёлланма қотил буюртмачи билан учрашиб, унга хотини ўлдирилгани ҳақида хабар берган. Бу хабарни эшитган эркак 6,5 миллион сўм ҳамда жабрланувчи номидаги Tracker автомобилини топширган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026