Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда поезд устида селфи тушмоқчи бўлган болани ток урди
Ҳодиса Маржонбулоқ темир йўл бекатида содир бўлган. Вагон устига чиққан 7-синф ўқувчисини юқори кучланишли электр токи урган.
Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида 24 апрель куни вагон устига чиқиб, суратга тушмоқчи бўлган мактаб ўқувчисини юқори кучланишли электр токи урди. Бу ҳақда “Миллар” кўрсатувида хабар берилди.
Маълум қилинишича, ҳодиса Маржонбулоқ темир йўл бекатида содир бўлган. Бекатда турган вагон устига чиққан 7-синф ўқувчисини юқори кучланишли электр токи урган.
Жабрланувчи 2012 йилда Жиззах вилоятида туғилган бола, ҳодисадан сўнг тез тиббий ёрдам орқали Ғаллаорол тумани тиббиёт муассасасига олиб борилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Тиббий хулосага кўра, болага тана юзасининг 35–40 фоизини қамраб олган иккинчи ва учинчи даражали куйиш ташхиси қўйилган.
Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:26 / 05.05.2026
“Ҳожатхона излаб, трансформаторга кириб қолган” – Мингбулоқда ток урган бола қўлларидан айрилди
13:59 / 23.04.2026
Жиззахда маст ҳолда юрган ЙПХ ходими ишдан олинди
08:53 / 17.04.2026
Жиззахда ФВБ мансабдори пора олаётганда ушланди
14:21 / 08.04.2026