Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ банки Mastercard билан стратегик ҳамкорликни кучайтирди
Самарқандда ўтказилган Осиё тараққиёт банкининг 59-йиллик йиғилиши доирасида Халқ банки халқаро молия ва технология соҳасидаги йирик ҳамкорлар билан алоқаларни янги босқичга олиб чиқди. Форум доирасида банк Mastercard билан стратегик ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Ушбу келишув Ўзбекистон молия экотизимида рақамли хизматларни кенгайтириш ва инновацион ечимларни жорий қилишга қаратилган.
Mastercard’нинг Шарқий Европа мамлакатлари бўйича директори Yasemin Bedir мазкур ҳамкорликка юқори баҳо берди. Унинг таъкидлашича, Самарқандда ўтаётган Осиё тараққиёт банкининг йиллик форумида иштирок этиш компания учун катта шараф ҳисобланади.

“Бугун биз Халқ банки билан ўзаро англашув меморандумини имзоладик. Ушбу ҳужжат ҳамкорлигимизнинг янги босқичга чиққанини акс эттиради ҳамда янги портфелларни шакллантириш, молиявий маҳсулотларни янада чуқур жорий этиш ва рақамлаштириш жараёнларини ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратади”, - деди у.

Ҳамкорлик доирасида “Xalq Card” номи остида янги авлод чакана молиявий маҳсулотини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Банк маълумотига кўра, мазкур карта бозор таҳлили ва мижозлар эҳтиёжлари асосида шакллантирилади ҳамда ҳар бир фойдаланувчи учун индивидуал молиявий таклифларни ўз ичига олади.

Шунингдек, Mastercard билан биргаликда сунъий интеллект асосидаги замонавий кредит скоринг тизимини жорий этиш ҳам кўзда тутилган. Янги технология кредит бериш қарорларини қисқа вақт ичида юқори аниқлик билан қабул қилиш, маълумотларга асосланган кредитлаш амалиётини кенгайтириш ва молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш имконини беради.

Халқ банки мазкур келишувни банкнинг халқаро молия бозоридаги позициясини мустаҳкамлаш, рақамли трансформацияни тезлаштириш ва мамлакат аҳолиси учун янги авлод молиявий хизматларини тақдим этиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоламоқда.
Мавзуга оид
15:15 / 16.04.2026
Ўзбекистонда Mastercard картасини қаерда ва қандай очиш мумкин?
17:53 / 27.02.2026
ДХХ Халқ банки ходими ушланганини айтди. Банк буни расман инкор этди
19:00 / 29.12.2025
"xazna" обуначилари 10 миллиондан ошди: фойдаланувчилар нима учун бу иловани танламоқда?
23:00 / 12.12.2025