Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» икки футболчисини муштлашгани учун 500 минг евро жаримага тортди
Уругвайлик Федерико Валверде ва франциялик Олерен Тчуамени ўзаро жанжал учун жазоланди.
Фото: REUTERS
«Реал» футбол клуби уругвайлик Федерико Валверде ва франциялик Олерен Тчуаменини машғулотдаги муштлашув учун 500 минг евродан жаримага тортди. Бу ҳақда Мадрид клуби сайтида хабар берилди.
«Ўйинчилар содир бўлган воқеадан тўлиқ пушаймон эканлигини билдириб, бир-биридан узр сўради. Бундан ташқари, улар клубдан, жамоадошларидан, мураббийлар штаби ва мухлислардан ҳам узр сўради ва иккаласи ҳам клуб муносиб деб ҳисоблаган ҳар қандай жазони қабул қилишга тайёр эканлигини билдирди», дейилади хабарда.
Натижада «Реал» уларни жаримага тортишга қарор қилди ва бу билан тегишли ички текширувни якунлади.
Бир кун аввал Marca нашри хабарига кўра, футболчилар машғулотдан сўнг кийиниш хонасида муштлашган, оқибатда уругвайлик йиқилиб, боши билан урилган ва кейинчалик шифохонага ётқизилган. Унга чок қўйилгани, клуб эса шошилинч йиғилиш ўтказиб, интизомий иш қўзғатгани хабар қилинганди.
Шу билан бирга, Валверденинг ўзи баҳс пайтида тасодифан столга урилиб, жароҳат олганини ва шифохонага ётқизилганини айтганди. У Тчуамени уни урмаганини таъкидлаб, воқеани бўрттириб кўрсатмасликка чақирди.
Мавзуга оид
18:01
«Реал»да хаос. Валверде ва Чуамени муштлашиб кетди
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
21:31 / 23.02.2026
«Да Луш»даги можаро: Винисиусни «маймун» деб камситишди
23:19 / 11.02.2026