Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Янгиқўрғон, Уйчи, Қизириқ, Данғара, Риштон туманларида ўтказилган тезкор тадбирларда қатор ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди.
Департаментнинг Янгиқўрғон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.А. “У.З.” фермер хўжалигининг “Хадикент” МФЙ ҳудудидаги 12 гектар ер майдонини фуқаро А.Н.га 60 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, олдиндан бўнак сифатида 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Уйчи тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ғ.В. “О.” фермер хўжалигининг “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги 2 гектар ер майдонини 100 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ер майдонининг тоифасини ўзгартириб ва сотишини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 60 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Қизириқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Термиз шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи фуқаро Қ.А.га ушбу бўлимнинг маъмурий биноси ва ер майдонини танишлари ёрдамида аукцион савдолари орқали сотиб олиб бериши эвазига 2 000 АҚШ доллари ва 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Данғара тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.Қ. фуқаро Х.Р.нинг ишончига кириб, “А.Қ.” фермер хўжалигининг “Қизилмушт” МФЙ ҳудудидаги ер майдонининг 10 сотих қисмини 20 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, фуқарога сохта ҳужжат тақдим этиб, келишилган пулдан 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Навбаҳор” МФЙ собиқ раиси Б.М. ва кадастр агентлигининг собиқ ходими Р.М. ўзаро тил бириктириб, гўёки кадастр агентлигида ишловчи танишлари орқали “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги 2 сотих ер майдонини фуқаро С.И.га онлайн аукцион орқали ютиб, ҳужжатларини унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 2 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Терговга қадар текширувда, Р.М.дан 500 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:36 / 01.05.2026
14 та сохта ЙТҲ ва “жабрдийда” Malibu’лар: Тошкентда суғурта фирибгарлиги схемаси фош қилинди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026